• E-Mail: info@almulk.uz
  • Tel: 207-33-22
  • Tashkent 2019

Компания хақида

КОМПАНИЯ ХАҚИДА

БИЗНИНГ ФАОЛИЯТ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР

Бутун дунё миқёсида ўз мавқеъига эга бўлган исломик молиялаштириш энди Ўзбекистонда! Мамлакат молия бозорида исламик молияларга бўлган талаб юқорилигини инобатга олган ҳолда «Almulk Capital Invest Group» ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ташкилот ёрдамида сиз кичик ёки ўрта бизнесизнгизни бутун дунё ислом банкларидан қулай ва осон исламик молияларни олган ҳолда ривожлантиришингиз мумкин.

КЎЧМАС МУЛК

«ALMULK» Кўчмас Мулк – «ALMULK CAPITAL INVEST GROUP» ушбу хизмат орқали молк-мулкни яратиш ва молиялаштириш дастурининг бир қисми сифатида ишлаб чиқарувчи, пудратчи ва сақловчи ташкилотлар қаторида кўчмас мулк секторида ўз фаолиятни олиб боришни мақсад қилган. Мазкур хизматдан фойдаланиш натижасида сиз бизнес фаолиятингиз учун шаҳар марказида жойлашган шинам офис, яшаш учун барча қулайликларга эга замонавий уй ёки шу сингари кўчмас мулкларга эга бўлишингиз мумкин. Исломий «ALMULK» Кўчмас Мулк хизматидан фойдаланинг ҳамда орзуингиздаги кўчмас мулкка эга бўлинг!

ЛИЗИНГ

«ALMULK» Лизинг – ушбу хизмат жисмоний шахслар ҳамда кичик ёки ўрта ҳажмдаги корхоналарга Исломий лизинг маҳсулотларини таклиф қилади. Молиявий активлар Ўзбекистонда ёки чет элда ишлаб чиқарилган шахсий автомобиллар, ишлаб чиқариш учун керак бўладиган ўрта ёки катта ҳажмдаги асбоб-ускуналар, замонавий янги техникаларни ўз ичига олади. Ушбу хизмат ёрдамида сиз, санаб ўтилган молиявий активларни мудораба ва музараба эвазига ёки ижара йўли билан сотиб олиш имкониятига эга бўласиз. Сизага қулайлик яратиш мақсадида ижара шартномалар мослашувчан тарзда, ҳар бир мижоз учун алоҳида шакллантирилиши мумкин. «ALMULK» Лизинг хизмати ёрдамида бизнесингизни сўнгги замонавий техникалардан фойдаланган ҳолда ривожлантиринг!

КОНСАЛТИНГ

Бизнинг компания молия бозори иштирокчилари бўлган жисмоний ҳамда юридик шахсларга халқаро ва маҳаллий молиячилар томонидан молиявий ечимларни, бошқариш ахборот тизимини, бошқарув бўйича тавсияларни, капитални ўстириш ҳамда шахсий молиявий ечимларни таклиф этади. Ушбу хизматлардан фойдаланган ҳолда сиз рақобатчилардан устун келган ҳолда корхонангизни ривожлантириб маҳаллий бозордан жаҳон бозорига чиқишингиз мумкин.

БИЗНИНГ ФАОЛИЯТ!

    Тўлиқ малумотлар олиш учун бизга хабар қолдиринг